Item request has been placed! ×
Item request cannot be made. ×
loading  Processing Request

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНИНИ ЭКОНОМЕТРИК МОДЕЛЛАШТИРИШ ЗАРУРИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ

Item request has been placed! ×
Item request cannot be made. ×
loading   Processing Request
  • Additional Information
    • Publication Information:
      Zenodo
    • Publication Date:
      2023
    • Collection:
      Zenodo
    • Abstract:
      Мақолада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини эконометрик моделлаштириш заруриятининг аҳамияти, унинг ишлаб чиқариш ҳажмига таъсири тадқиқ этилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнини эконометрик моделлаштириш заруриятининг асосий жиҳатлари эконометрик таҳлил этилган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни учун ишлаб чиқиладиган эмпирик моделларда, уларнинг таркибий ўзгарувчиларини аниқлаш асосий вазифалардан биридир. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг битта тармоғи ҳисоблансада, унинг ўзи ҳам бир-бирига боғлиқ хусусий тармоқлардан ташкил топган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг катта улуши тўғридан-тўғри истеъмолга йўналтирилганлиги унинг таркибий хавфсизлигини таълаб этади. Масаланинг нозик жиҳати шундаки, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг товар маҳсулот сифатида реализация қилиниши маълум стандарт таълабларига мос келишини таъқоза этади. Эконометрик моделлаштириш аппарати маҳсулотнинг бозор иқтисодиётида барқарорлик қонуниятларини миқдорий ўзгаришларга асосланиб аниқлаш ва зарурий сифат ўзгаришларини олдиндан белгилаш имкониятларини яратиб беради. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва бошқаришни ўзгариб турувчи рақобат муҳитида ва бозор шароитларини ҳисобга олиб, уларнинг моҳияти ҳамда қонуниятларини чуқур таҳлил қилишда эконометрик усуллар ва моделлардан фойдаланилади. Улар ёрдамида прогнозлаш, кўп вариантли ечимлардан муқобил ечимни танлаш, таваккалчилик ва ноаниқлик шароитида оптимал бошқариш қарорларини қабул қилиш каби бир қатор масалаларнинг назарий ва амалий томонларини ўрганишда эконометрик моделлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
    • Relation:
      https://zenodo.org/records/7702123; oai:zenodo.org:7702123; https://doi.org/10.5281/zenodo.7702123
    • Accession Number:
      10.5281/zenodo.7702123
    • Online Access:
      https://doi.org/10.5281/zenodo.7702123
      https://zenodo.org/records/7702123
    • Rights:
      Creative Commons Attribution 4.0 International ; cc-by-4.0 ; https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/legalcode
    • Accession Number:
      edsbas.A8E29FA7